"Манчестер Сити" Фелишни қўлга киритиш учун Жезусни "қурбон" қилмоқчи

"Манчестер Сити" клуби яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида ўзининг бразилиялик форварди Габриэль Жезусни сотиб юборишга тайёр. Бу ҳақда A Bola нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “шаҳарликлар” “Бенфика” ҳужумчиси Жоау Фелишни сотиб олишга етарли маблағ топиш учун Жезусни трансферга қўйишмоқчи. Таъкидлаш керакки, лиссабонликлар 19 ёшли португалиялик футбочини 115 млн еврога баҳолашмоқда.

Маълумот учун, 22 ёшли Жезус жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 45та ўйинда майдонга тушди ва 19та гол ҳамда 5та голли узатмага муаллифлик қилди. Фелиш эса 41та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 18та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!