"Манчестер Сити" Фернандиньога муносиб ўринбосар топиб қўйди

"Бенфика" ярим ҳимоячиси Флорентину Луиш "Манчестер Сити"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “шаҳарликлар” 19 ёшли португалиялик футболчини келажакда 33 ёшли Фернандиньога муносиб ўринбосар бўлишиша ишонишмоқда.

Таъкидлаш керакки, Луишнинг шартномасига кўра товон пули 60 млн еврони ташкил этади. Аммо, лиссабонликлар тез орада у билан янги келишув имзолашмоқчи ва унга кўра футболчининг товон пулини 100 млн еврога оширишмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!