"Манчестер Сити" Фоденга умрбодлик шартнома таклиф қилмоқчи
Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячи Фил Фоденни бутун карераси давомида ўз сафида сақлаб қолиш мақсадида унга умрбодлик шартнома таклиф этишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда "ТЕАМtalk" нашри хабар берди.
Манбада ёзилишича, 25 ёшли футболчига таклиф қилинадиган шартнома шартлари ҳали ошкор этилмаяпти. Шартнома тўлиқликича яқин кунларда ошкор бўлиши кутилмоқда. Филнинг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, англиялик футболчи "Сити" сафида 2017 йилдан бери ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида Фоден 337 та учрашувда майдонга тушиб, 108 та гол ва 64 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.



Фикрлар