"Манчестер Сити" футболчилари жорий мавсумда қандай натижалар қайд этмоқда?
Жорий мавсумда "шаҳарликлар" сафида тўп тепаётган футболчиларнинг статистикалари билан танишинг.
2025/26 йилги мавсумда "Манчестер Сити" футболчилари Европа Чемпионлар лигаси, Англия Премьер-лигаси, Англия кубоги ва Лига кубогида иштирок этишмоқда. Ушбу 4 мусобақада "шаҳарликлар"нинг энг сермаҳсул натижа қайд этаётган футболчиси Эрлинг Холанд ҳисобланади. Норвегиялик форвард жорий мавсумда гол+ассист тизимида 26 балл тўплаган. Иккинчи ўриндан оптимал спорт формасига қайтаётган Фил Фоден жой олган. Англия терма жамоаси вакили жорий мавсумда 14 та голда бевосита иштирок этган. Кучли учликдан жамоа ярим ҳимоячиси Райан Шерки жой олган. Унинг ҳисобида 11 та гол+ассист мавжуд. Кучли ўнликдан қуйидаги футболчилар жой олган. 
Маълумот учун, "Манчестер Сити" АПЛнинг 16-туридан сўнг 34 очко билан турнир жадвалининг 2-поғонасини банд этиб турибди.



Фикрлар