"Манчестер Сити" футболчиси клубдаги келажаги борасида қарор қабул қилди

  • 09.01.2026 10:49
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" форварди Омар Мармуш жамоада қолишни истамоқда.

Tecno

Манбага кўра, Мармуш яқин келажакда "шаҳарликлар"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. 26 ёшли футболчи жамоанинг асосий таркибидан жой топа олмаяпти. Шунга қарамай қишки трансферлар бозорида ҳеч қаерга кўчиб ўтмоқчи эмас. Мисрлик ҳужумчи манчестерликларда қолиб, асосий таркиб учун курашишни афзал кўрмоқда. Мармуш хизматларига кўплаб гранд клублар қизиқиш билдирмоқда. Асосий даъвогар сифатида Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби кўрсатилмоқда.

Маълумот учун, Омар жорий мавсумда умумий 19та учрашувда майдонга тушиб, битта гол ва битта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!