"Манчестер Сити" футболчиси кутилмаганда жамоадан кетиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Нидерландиялик ярим ҳимоячи Тижани Рейндерс жорий мавсум якунланганидан кейин "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин.

Хабарларга кўра, 27 ёшли футболчи энди клубда дахлсиз ўйинчилар қаторига кирмайди ва ёзда унинг кетиши эҳтимоли бор.

Футболчига Италиянинг уч гранди — "Милан", "Наполи" ва "Ювентус" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Рейндерс А Серия клубларидан бирига ижара асосида кўчиб ўтиши ҳам истисно қилинмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" Рейндерсни 2025 йил ёзида 55 миллион евро эвазига сотиб олган эди.

У жорий мавсумда барча мусобақаларда 45 та ўйинда қатнашиб, 7 та гол урди ва 8 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!