"Манчестер Сити" футболчиси МЛС клубидан таклиф олди

"Манчестер Сити" дарвозабони Клаудио Браво фаолиятини океан ортида, аниқроғи МЛС мунтазам чемпионатида давом эттириши мумкин.

ESPN нашри манбасига кўра, 36 ёшли чилилик голкипер хизматларига "Нью-Йорк Сити" клуби қизиқиш билдирмоқда. Унга кўра, америкаликлар Браво учун тўрт йиллик шартнома таклиф қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити"га 2016-йилда "Барселона" сафидан келиб қўшилган ва ортда қолган давр мобайнида 29 та ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!