"Манчестер Сити" Гвардиоладан кейинги вариантларни кўриб чиқмоқда

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола мавсум якунлангач жамоани тарк этиши мумкин. Хабарларга кўра, испаниялик мутахассис ҳали якуний қарор қабул қилмаган ва бу масалани кейинроқ ҳал қилишга қолдирган.

Шу билан бирга, клуб раҳбарияти Гвардиола кетиши эҳтимолига қарши режа тузишни бошлаган. "Goal" нашри "The Telegraph" манбасига таяниб хабар беришича, асосий номзодлар сифатида ҳозир "Бавария"ни бошқараётган Венсан Компани ва Германия терма жамоаси мураббийи Юлиан Нагельсманн кўрилмоқда.

Айни пайтда "Манчестер Сити" Англия Премьер-лигаси жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам "Арсенал"дан 9 очкога ортда қолган, шу билан бирга бир ўйин кам ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!