“Манчестер Сити” Гвардиолага босим қиляпти
Кейинги пайтда “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг “шаҳарликлар” клубида қанча ишлаши кўп муҳокама қилинмоқда.
Испаниялик мутахассиснинг амалдаги шартномаси бир йилдан кейин тугайди. Клуб унга узоқ муддатли шартнома таклиф қилаётган бўлса-да, Гвардиола якуний қарорини айтгани йўқ.
ESPN нашрининг ёзишича, клуб хўжайинлари Пепдан келажаги борасида бир қарорга келишни талаб қилмоқда. Гвардиола бир тўхтамга келиши учун унга клуб раҳбарияти томонидан жорий йилнинг охиригача муддат берилди.
Бир неча манбалар испаниялик мураббий келаси йил ёзда “шаҳарликлар” билан шартномаси тугаганидан кейин клубдан кетишга мойиллиги ҳақида ёзмоқда.
Хосеп Гвардиола бундан буён ўз кучини терма жамоаларда синаб кўрмоқчилиги айтилмоқла.
“Манчестер Сити” раҳбарияти эса, унинг ўрнига бошқа муносиб мураббий топиш учун кўпроқ вақтга эга бўлиш учун Гвардиоладан аниқ мақсадини айтишни талаб қиляпти.
Фикрлар