"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар қидирмоқда. Номзодлар орасида собиқ "Реал"чи ҳам бор!
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола клубни тарк этса, ўрнига "Байер" устози Хаби Алонсо номзоди асосий бўлиб турибди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, "Сити" раҳбарияти мавсум охирида шартномаси тугайдиган Гвардиолага муносиб ўринбосар излашга киришган. Потенциал номзодлар орасида Хаби Алонсо ҳам бор. Ўз навбатида Алонсо ҳам 2024/25 йилги мавсум якунланганидан кейин немис клубини тарк этиши мумкин.
Аввалроқ "Манчестер Сити" бош мураббийига номзодлар орасида “Спортинг” бош мураббийи Рубен Аморим ҳам борлиги хабар қилинганди.
Гвардиола 2016 йилнинг ёзидан буён "Манчестер Сити"ни бошқариб келмоқда. Хаби Алонсо эса ўтган мавсум "Байер" билан Бундеслига чемпионлиги ва Германия кубогини қўлга киритди.
Фикрлар