“Манчестер Сити” ҳар эҳтимолга қарши Гвардиола ўрнига бошқа мураббий топиб қўйди

  • 27 февраль, 09:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Хосеп Гвардиоланинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача давом этиши белгиланган.

Бироқ кутилмаган ўзгаришлар бўлиши ва испаниялик мутахассис лавозимини топшириши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Шу боис, “шаҳарликлар” унинг ўрнига бошқа номзод топиб қўйди.

Il Messaggero нашрининг ёзишича, “Манчестер Сити” раҳбариятига айни пайтда “Комо”ни бошқараётган Сеск Фабрегас номзоди маъқул келган.

Фабрегас Англия Премьер-лигасини яхши билади. Ўз даврида у “Арсенал” ва “Челси”да тўп тепган.

Қизиғи шундаки,  мураббийлик фаолиятини яқинда бошлаган Фабрегаснинг харидори кўпайиб кетди. Унинг фаолиятини “Барселона” ҳам кузатиб бормоқда.

Шунингдек, Италиянинг ўзидан “Интер” ва “Милан” ҳозирги мураббийлар Симоне Индзаги ва Сержиу Консейсау ишдан олинадиган бўлса, ҳар икки клуб хўжайинлари бош мураббийликка Сеск Фабрегасни таклиф этишни меўлжалламоқда.

37 ёшли испаниялик мутахассис мураббийлик фаолиятини 2023 йили бошлаган эди. Дастлаб “Комо”нинг ёшлар жамоасига устозлик қилган Фабрегас кейинчалик асосий таркибни шуғуллантиришга ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!