"Манчестер Сити" ҳимоячиси 21-аср рекордини ўрнатди

Каден Брейтвейт "Манчестер  Сити"нинг 21-асрдаги энг ёш футболчисига айланди.

Марказий ҳимоячи кеча Англия Лига кубоги доирасидаги "Уотфорд"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлади. Яъни у майдонда бўлган пайт 16 ёшу 183 кунлик эди. Мазкур натижа орқали Брейтвейт "шахарликлар"нинг бу асрда майдонда тушган энг ёш футболчисига айланди.

Энди жамоа кейинги ўйинини 28 сентябрь куни АПЛ доирасида "Нюкасль Юнайтед"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!