"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда
Мадриднинг "Реал" клуби "Манчестер Сити" ҳимоячиси Йошко Гвардиолни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
AS нашрининг хабар беришича, воситачилар хорватиялик футболчини мадридликларга таклиф қилган ва "қаймоқранглилар" бу трансферга қизиқиш билдирган. Бироқ асосий муаммо шундаки, "Манчестер Сити" 24 ёшли ҳимоячини сотиш ниятида эмас.
Манбага кўра, "Реал" Гвардиол учун катта маблағ тўлашга тайёр, аммо трансфер учун ортиқча маблағ сарфлашни истамайди. Футболчи 2023 йили "Лейпциг"дан 90 миллион еврога сотиб олинган бўлиб, унинг амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган.
Шу билан бирга, Йошко Гвардиолнинг ўзи ҳам "Реал" сафида тўп суришни хоҳлаётгани айтилмоқда. Айниқса, Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"дан кетиши трансфер амалга ошиши эҳтимолини ошириши мумкин.

Фикрлар