
“Манчестер Сити” ҳимояга зўр вариант топди
Англиянинг “Манчестер Сити” клуби Тео Эрнандесга жуда катта қизиқиш билдирмоқда.
“TEAMtalk” нашрининг маълумотига кўра, Хосеп Гвардиола бошчилигидаги “шаҳарликлар” қишда бир неча ҳимоячиларни олганига қарамасдан, ёзги трансферлар ойнасида ҳам янги хавбеклар харид қилиш ҳақида ўйламоқда. Бир неча кун олдин “Ювентус” футболчиси Камбьязо ўнг қанот ҳимоя учун номзодлардан бири сифатида кўрилаётган эди. Манбанинг хабар беришича, манчестерликлар сўнгги кунларда “Милан”нинг франциялик ҳимоячиси ҳисобланган Тео Эрнандесга қизиқишни оширган.
Хабарингиз бор, ҳозирда Эрнандес ёзда миланликларни тарк этиши ҳақидаги маълумотлар тарқалмоқда. Шу боис, футболчи учун бир неча гранд клублардан таклифлар бўлиши кутилмоқда. Агарда “Сити” ҳимоячини сотиб олмоқчи бўлса, Мадриднинг “Реал” клуби билан курашиши мумкин. Сабаби, “қироллик клуби” ҳам бир неча ойдан буён чап қанот ҳимоячиси излаб юрибди.
Маълумот ўрнида, 27 ёшли ўйинчи жорий мавсум 36 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган бўлиб, Тransfermarkt порталидаги нархи 50 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Фикрлар