«Манчестер Сити» ҳозирча Рейндерсни сотмоқчи эмаслигини сабаби маълум
«Манчестер Сити» нима учун ярим ҳимоячи Тиджани Рейндерсни «Ноттингем Форест»га қўйиб юбормаётгани маълум бўлди.
Football Insider нашрининг ёзишича, «Ноттингем Форест» Рейндерс учун «Манчестер Сити» сўраётган 64,4 миллион еврони тўлашга тайёр. Клуб Эллиот Андерсонни фойда билан сотгани туфайли бу трансфер учун етарли маблағга эга. Шу билан бирга, манбаларга кўра, «Манчестер Сити» ҳозирча бирор футболчини сотишни режалаштираётгани йўқ — аввал ўрнига муносиб ўйинчи топилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда «Манчестер Сити» нидерландиялик футболчини «Милан»дан 55 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Ўтган мавсумда Рейндерс инглиз гранди сафида барча мусобақалар доирасида 47 та учрашувда майдонга тушди, 7 та гол урди ва 8 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар