“Манчестер Сити” ҳужумчига сюрприз тайёрлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” раҳбарияти бельгиялик вингер Жереми Доку билан шартномани узайтирди, дея хабар берди инглиз клуби матбуот хизмати ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Бельгия терма жамоасининг 24 ёшли футболчиси билан тузилган янги келишув 2031 йилнинг ярмигача амал қилади.

Доку  “Манчестер Сити” сафида 2023 йилдан бери тўп тепиб келмоқда. Ўтган мавсумда футболчи барча мусобақаларда 47 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Жереми профессионал фаолиятини 2018 йилда “Андерлехт” клубида бошлаган. У 2020 йилда “Ренн”га ўтиб, у ерда 75 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол урди.

2023 йилнинг август ойида эса 65 миллион еврога “Манчестер Сити” сафига келиб қўшилди ва жамоанинг етакчиларидан бирига айланди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор баҳоси 75 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!