"Манчестер Сити" ҳужумчиси "Тоттенхэм"га ўтиш арафасида

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити» таркибида тўп суриб келаётган бразилиялик ҳужумчи Савиньо яқин орада жамоасини алмаштириши мумкин. Унинг кейинги манзили сифатида Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби тилга олинмоқда.

Футбол бўйича ишончли манба сифатида танилган инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, 22 ёшли бразилиялик футболчи Шимолий Лондон клубига ўтишга розилик берган. Ҳозирда икки жамоа ўртасида трансфер шартлари бўйича фаол музокаралар олиб борилмоқда.

Маълумотларга қараганда, ҳужумчи трансферига «шпорлар» бош мураббийи Роберто де Дзерби ҳам ижобий баҳо берган. У Савиньони «Тоттенхэм» ҳужум чизиғини кучайтиришга қодир футболчи сифатида кўрмоқда. Муттахассислар ҳозирча бразилиялик форварднинг эҳтимолий трансфер қийматини 35 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Савиньо Англия чемпионатида «Манчестер Сити» сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, бир гол ва бир голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!