"Манчестер Сити" ҳужумчиси "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин!

CHERY AUTO

Омар Мармуш январь ойида "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин. "TEAMtalk" нашри маълумотларига кўра, "Тоттенхэм" футболчи билан шартнома имзолашга қизиқмоқда.

Tecno

Жамоалар ўртасидаги музокаралар якуний босқичда. Футболчининг ўзи ҳам "шаҳарликлар"ни тарк этишга тайёр. Мармуш 2025 йил январ ойида "Айнтрахт"дан 75 миллион евро эвазига Манчестер клубига ўтган эди.

26 ёшли ҳужумчи "кўклар" билан шартномаси 2029 йил 30 июнгача амал қилади. Ушбу мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!