"Манчестер Сити" ҳужумчиси "Ювентус"га ўтиши мумкин

"Манчестер Сити" клуби форварди Габриэль Жезус "Ювентус"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра бразилиялик футболчини шахсан жамоа бош мураббийи Маурицио Сарри таркибга жалб этишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Жезус жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 33 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 16 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган, товон пули эса 70 млн еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ УЕФА “шаҳарликлар”ни 2 мавсумга ЕЧЛдан четлатган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!