"Манчестер Сити" Ҳусановга рақобатчи олиб келмоқчи
"Манчестер Сити" "Тоттенхем" ҳимоячиси Педро Поррони сотиб олиши мумкин.
"Transfer News Live" нашри берган хабарларга кўра, Англиянинг "Манчестер Сити" клуби Испания терма жамоаси ҳамда Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби қанот ҳимоячиси Педро Порронинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбада ёзилишича, "шаҳарликлар" Лондон клуби қуйи Лигага тушиб кетган тақдирда, испан ҳимоячисини арзон нарх эвазига сотиб олишни режалаштиряпти. "Манчестер Сити" Поррони яхши тажрибага эга, ишончли ҳимоячи сифатида кўрмоқда. Манчестерликларнинг ўнг қанотида Матеуш Нунеш ва Абдуқодир Ҳусанов ҳаракат қилиб келмоқда. 26 ёшли Педро жорий мавсумда умумий 38та учрашувда майдонга тушиб, битта гол ва 6та голли узатмани амалга оширган. Унинг "Трансфермаркт" порталидаги нархи 40 миллион еврони ташкил этади.
Маълумот учун, айни вақтда "Манчестер Сити" Англия Премьер-лигасининг 30-туридан сўнг, 61 очко тўплаган ҳолда, иккинчи поғонани банд этиб турибди.
Фикрлар