"Манчестер Сити" италиялик ёш ҳимоячига қизиқмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Сити" Италия терма жамоасининг ёш ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. 

Манчестерликлар раҳбарияти "Аталанта"га тегишли бўлган ва ўтган мавсумни ижара асосида "Кальяри"да ўтказган Марко Палестрани ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, "шаҳарликлар" 21 ёшли футболчи трансфери бўйича бергамоликлар билан музокара олиб боришга тайёр. "Аталанта" эса ҳимоячини 70 миллион евро эвазига қўйиб юбориши мумкин.

Маълумот учун, Палестра ўтган мавсум А Серияда 37 та учрашувда қатнашиб, 1 та гол ва 4 та ассист қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!