"Манчестер Сити" Канселуни 25 миллион еврога сотмоқчи

Каталониянинг "Барселона" клуби Жоау Канселуни доимий равишда сотиб олмоқчи. "Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, "шаҳарликлар" 29 ёшли португалиялик учун 25 миллион евро талаб қилади.

Трансферлар ойнасининг сўнгги кунида Канселу "Барселона"га ижарага берилган эди. Аввалроқ, "кўк-анорранглилар" раҳбарияти португалиялик футболчи ўзини жамоада муносиб кўрсата олса, уни сотиб олишга ҳаракат қилишини малум қилганди.

Жоау барча турнирларда "Барселона" сафида ўтказган дастлабки учта ўйинида битта гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!