“Манчестер Сити” катта трансферга қўл урмоқда
“Манчестер Сити” жамоа плеймейкери Кевин де Брюйненинг ўрнини босадиган футболчи қидираётган эди.
Маълумки, 33 ёшли бельгиялик футболчи бу ёз Саудия Арабистонига кетиши мумкин. Жамоада қолган тақдирда ҳам янги мавсум охирида шартномаси тугайди ва клубни тарк этади.
Mirror нашрининг ёзишича, “шаҳарликлар” бу позицияга “Кристал Пэлас”нинг ҳужумкор футболчиси Эберечи Эзени олиб келишни маъқул топди.
Англия чемпиони 26 ёшли плеймейкер учун 68 миллион фунт, яъни 80 миллион евро атрофида бадал пули тўлашга розилик берган.
Эзе ўтган мавсумда самарали ўйин намойиш қилди. Барча турнирларда 31 маротаба майдонга тушган ярим ҳимоячи 11 та гол ва олтита ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар