"Манчестер Сити" катта йўқотишга учради
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Рубен Диаш мушакларидаги жароҳати туфайли бир ой майдонга туша олмаслиги маълум бўлди.
Журналист Зак Лоуининг хабар беришича, Португалия терма жамоаси аъзоси ЖЧ-2022 1/8 финали доирасидаги Швейцарияга қарши ўйинда (6:1) жароҳат олган эди. Бироқ тўлиқ формада бўлмай туриб ҳам Рубен Қатардаги турнирнинг чорак финалида Марокаш билан (0:1) бутун ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" АПЛ доирасидаги навбатдаги баҳсни 29 декабрь санасида "Лидс"га қарши ўтказади. Кеча эса жамоа Лига кубогида "Ливерпул"га қарши майдонга тушди ва иродали ғалабага эришди.
Фикрлар