“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоанинг марказий ҳимоясини кучайтирмоқчи.

The Guardian нашрининг ёзишича, “шаҳарликлар” бу борада Диего Карлос («Севилья»), Хосе Хименес («Атлетико») ва Калиду Кулибали («Наполи») номзодларини кўз остига олиб қўйган. Сенегаллик футболчининг 80 млн евролик нархи эса унинг сотиб олиш имкониятларини нисбатан пастлатмоқда.

“Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Хименес ва Карлоснинг мухлиси ҳисобланади. Агар “Наполи” Кулибалининг нархини туширмаса, АПЛ гранди “Севилья” ёки “Атлетико” футболчиларидан бирини сотиб олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар