"Манчестер Сити" "Ливерпуль"ни янчиб ташлади

АПЛ 32-турининг энг марказий учрашуви "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" жамоалари ўртасида кечди. Унда "Этиҳад"га премьер-лига чемпиони сифатида ташриф буюрган мерсисайдликлар 0:4 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Шу тариқа, "шаҳарликлар" ҳисобидаги очколар 66 тага етди ва "Лестер" билан орадаги фарқни катталаштириб олди.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Маҳрезнинг голи ВАР орқали бекор қилинди.

  • 90+'

    ГОООООООЛЛЛЛЛ!!! Маҳрез ҳам гол урди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90+'

    Жордан Хендерсон огоҳлантирилди.

  • 85'

    Мане ўрнига Минамино майдонга туширилди.

  • 79'

    Льяпорт ўрнига Отаменди, Стерлинг ўрнига Бернарду Силва майдонга туширилди.

  • 76'

    Арнольд ўрнига Уильямс майдонга тушди.

  • 71'

    Уотер-брек

  • 66'

    ГОООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Стерлинг собиқ жамоасини аяб ўтирмаяпти.

  • 62'

    Фирмино ўрнига Ориги, Вейналдум ўрнига эса Кейта майдонга ташланди.

  • 61'

    Де Брюйненинг тезкор қарши ҳужумдан сўнг берган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 58'

    Дарвоқе, тайм аввалида Окслейд-Чемберлен Жо Гомез ўрнига майдонга тушганди.

  • 58'

    Маҳрез Жезусни алмаштиряпти.

  • 56'

    Уолкер Манега нисбатан ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди.

  • 55'

    Фоденнинг зарбаси Алиссоннинг қўлларига бориб тушди.

  • 51'

    Ван Дайк дарвоза чизиғи устидан тўпни қайтариб юборди.

  • 50'

    Стерлингнинг зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 49'

    Жезуснинг қулай позициядан берган зарбаси кучсиз чиқди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Крис Кавана жамоаларни танаффусга таклиф этди.

  • 45+'

    Биринчи таймга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    ГОООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фоден учинчи тўпни "Ливерпуль" дарвозасига йўллади.

  • 41'

    Менди вақтни чўзгани учун огоҳлантирилди.

  • 35'

    ГООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Стерлинг ҳисобни ишончли кўринишга олиб келиб қўйди.

  • 33'

    Эдерсон сўнгги ҳимоячи ролида. Акс ҳолда, Салаҳ гол уриши мумкин эди.

  • 29'

    Жезус жарима майдони ичида фаоллик кўрсатиб зарба позициясини ҳосил қилиб олди. Аммо зарба ўхшамади.

  • 26'

    Уотер-брек эълон қилинди.

  • 25'

    ГООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Кевин Де Брюйне пенальтидан ҳисобни очди.

  • 24'

    Жо Гомез сариқ карточка ишлаб олди.

  • 24'

    Стерлинг пенальти ишлади.

  • 19'

    Салаааааҳҳҳҳҳҳ!!! Мисрлик футболчининг ўнг томондан жарима майдонига кириб келиб берган зарбаси дарвоза устунига тегди.

  • 18'

    Жезус яна дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва яна офсайд.

  • 10'

    Де Брюйненинг зарбасига ҳимоячилар ғов бўлишди.

  • 4'

    Салаҳнинг хавфли зарбасини Эдерсон қайтарди. Қайтган тўпга Фирмино кўнгилдагидек зарба бера олмади.

  • 3'

    Жезуснинг голи офсайддан киритилгани қайд этилди.

  • 0'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Чемпионлар майдонга чиқиб келишмоқда.

  • 0'

    "Манчестер Сити" футболчилари чемпионлик йўлакчаси учун саф тортишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!