"Манчестер Сити" Мбаппени жаҳоннинг энг қиммат футболчига айлантиради

“Манчестер Сити” клуби раҳбарияти ПСЖ ҳужумчиси Кильян Мбаппени ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда ва франциялик футболчи учун 200 миллион фунт (тах. 224 миллион евро) тўлашга тайёр, дея хабар беради Daily Mail нашри.

Трансфер қишки трансферлар мавсумида амалга ошиши мумкин. Агар барчаси режадагидек бўлса, бу футбол тарихидаги рекорд трансферга айланади.

Айни дамда энг қиммат трансфер Неймар бўлиб, у “Барселона”дан ПСЖга 222 миллон евро эвазига ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ўтган мавсум Мбаппени “Монако”дан мавсум охирига қадар 130 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!