"Манчестер Сити" Мессига расмий таклиф юборди

Лионель Месси бор эътиборини Қатардаги жаҳон чемпионатига қаратган бир пайтда, суперклубдан таклиф олди.

Маълумотларга қараганда, “Манчестер Сити” раҳбарияти Лионель Мессини ўз сафига чорлаб, унга расмий таклиф юборган.

Манбанинг таъкидлашича, “шаҳарликлар” аргентиналик юлдузга икки йиллик шартнома ва ҳар мавсум учун 30 миллион евро маош таклиф қилган.

35 ёшли футболчининг ПСЖ билан шартномаси мавсум охирида якунланади. Аргентиналик юлдуз ҳали келажаги борасида якуний қарорга келгани йўқ. Агар парижликлар уни йил охиригача янги битимга кўндира олмаса, Месси январдан бошқа клублар билан расмий музокара ўтказа олади.

Месси жорий мавсумда ПСЖ сафида 19 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ва 14 та ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!