"Манчестер Сити" мухлислари Фоденни танлашди
"Манчестер Сити" расмий сайтида ўтказилган сўров натижалари якунларига кўра, ўтган апрель ойида жамоанинг энг яхши футболчиси аниқланди. Бу номга ёш ҳужумкор ярим ҳимоячи Фил Фоден сазовор бўлди.
23 ёшли англиялик футболчи апрель ойида “шаҳарликлар” сафида рақиб дарвозасини олти бор ишғол қилишга эришди. Ушбу голларнинг учтаси Премьер-лига доирасида “Астон Вилла” ва “Брайтон”га қарши ўйинларда киритилди. Фил шунингдек, УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финалнинг биринчи ўйинида (3:3) “Реал” дарвозасига ҳам йўл топган эди.
Гарчи “Манчестер Сити” Чемпионлар лигасини тарк этган бўлсада, яна иккита соврин учун курашни давом эттирмоқда. "Шаҳарликлар" Англия кубоги финалида "Манчестер Юнайтед" билан ўйнайди. Гвардиола шогирдлари Премьер-лига чемпионлиги учун ҳам асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади. “Шаҳарликлар” бу борадаги асосий рақобатчиси "Арсенал"дан 1 очко кам жамғарган ҳолда 2-ўринла боришмоқда. Аммо уларнинг заҳирасида яна 1 та ўйин мавжуд.
Фил Фоден жорий мавсум АПЛда 31 та ўйинда майдонга тушди ва 16 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар