“Манчестер Сити” норози! Клуб ижарадаги футболчини муддатидан олдин қайтаради
“Манчестер Сити” қишки трансфер ойнасида Леверкузеннинг “Байер” жамоасида ижарада ўйнаётган ярим ҳимоячи Клаудио Эчеверрини ортга қайтариб олишни режалаштиряпти.
Sport Witness нашрининг ёзишича, “шаҳарликлар” 19 ёшли аргентиналик футболчига етарли даражада ўйин амалиёти берилмаётганидан хавотирда.
“Шаҳарликлар” январда ўйинчини “Байер”дан қайтариб олгани билан уни Манчестерда олиб қолмайди. Аксинча, Эчевверини мунтазам майдонга туширишни кафолатлайдиган бошқа жамоага ижарага юборади. Айни пайтда спорт бўлими мутасаддилари ёш футболчига етарли даражада ўйин амалиёти берадиган клуб қидиряпти.
Жорий мавсумда Эчеверри барча мусобақаларда 6 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатма берган. У умумий ҳисобда 127 дақиқа ўйнаган. Бу ҳолат футболчига эгалик қилувчи “Манчестер Сити” раҳбариятини умуман қониқтирмаяпти.



Comments