"Манчестер Сити" раҳбарияти 10 йилгача қамалиши мумкин
The Sun нашри хабар беришича, иш материаллари полиция ва солиқ идоралари эътиборини тортиши мумкин. Агар текширув жараёнида жиноят аломатлари аниқланса, клуб раҳбариятига нисбатан фирибгарлик бўйича жиноий иш қўзғатилиши эҳтимоли бор. Буюк Британия қонунчилигига кўра, бундай айблов учун энг кўп жазо 10 йилгача озодликдан маҳрум этишни назарда тутади. Ҳозирча гап жиноий айблов қўйиш эмас, балки келгусида қўшимча тергов ўтказилиши эҳтимоли ҳақида кетмоқда.
29 сентябрь куни мустақил комиссия "Манчестер Сити" клубини 2009/10 мавсумидаn 2017/18 мавсумигача бўлган даврда молиявий қоидаларни жиддий бузган деб топди. Хусусан, комиссия хулосасига кўра, клуб сохта тижорат шартномаларидан фойдаланган, молиявий ҳисоботларда маълумотларни бузиб кўрсатган ва ҳақиқий молиявий ҳолатни аудиторлар ҳамда назорат органларидан яширган.
"Манчестер Сити" барча айбловларни рад этмоқда ва комиссия қарори устидан шикоят бериш ҳуқуқига эга.

Фикрлар