"Манчестер Сити" рақиб юлдузи билан музокара бошлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Борнмут» жамоасида тўп суриб келаётган марказий яримҳимоячи Алекс Скотт яқин вақтлар ичида «Манчестер Сити» футболчисига айланиши мумкин.

Футбол бўйича инсайдер Николо Скира маълумотига кўра, «шаҳарликлар» 22 ёшли англиялик яримҳимоячини ўз сафларига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбаларга таяниб хабар қилинишича, Англия вице-чемпиони аллақачон «Борнмут» раҳбарияти билан Скоттнинг эҳтимолий трансфери юзасидан музокараларни бошлаб юборган.

«Борнмут» Алекс Скоттни 2023 йили «Бристоль Сити» клубидан 23 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Transfermarkt портали баҳосига кўра, ҳозирда футболчининг бозор қиймати 50 миллион евро атрофида.

Ўтган мавсумда яримҳимоячи барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 39 та ўйинда майдонга тушди, рақиб дарвозасини 4 марта ишғол қилди ва яна бир голга голли пас муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!