"Манчестер Сити" "Реал"нинг ошига шерик бўлмоқчи
"Байер" клуби аъзоси Флориан Вирц учун курашга "Манчестер Сити" ҳам қўшилди. Ўтган йилдаги ажойиб ўйинлари сабаб "Реал" ҳам унга қизиқиб келаётган эди.
Бир нечта ишончли манбаларнинг кўра, "қироллик клуби" ёзда футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Германиялик футболчи учун Пеп Гвардиола бошчилигидаги "шахарликлар" ҳам курашга киришди. Инглиз клуби 21 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи учун Пересдан кўра кўпроқ пул тўлашга тайёрлигини ҳам билдирган.
Вирцнинг "қора ва қизиллар" билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача мўжалланган бўлиб, унинг "Transfermarkt"даги нархи 130 миллион евро.
Эслатиб ўтамиз, Флориан бу мавсум Германия чемпионатида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. УЕФА Чемпионлар Лигасида эса 4 та ўйинда ҳаракат қилиб, 3 та гол уришга улгурди.
Фикрлар