«Манчестер Сити» Родрига ўринбосар топди
«Манчестер Сити» Родри ўрнига «Ливерпул» ярим ҳимоячиси Алексис Макаллистерни олиш учун футболчи вакиллари билан музокара қилмоқда.
«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Алексис Макаллистер «Манчестер Сити» сафига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Мэтт Тилен хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, «Манчестер Сити» раҳбарияти аргентиналик футболчининг вакиллари билан алоқага чиққан ва эҳтимолий трансфер шартларини муҳокама қилмоқда. Клуб Макаллистерни жамоани тарк этиши кутилган Родрига муносиб алмашинув сифатида кўрмоқда. Родри эса маълумотларга кўра, «Барселона»га ўтишга яқин турибди.
Алексис Макаллистернинг «Ливерпул» билан амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнига қадар мўлжалланган. Футболчининг маоши бир мавсум учун тахминан 6 миллион еврони ташкил этади.

Изоҳлар (0)