“Манчестер Сити” Родрини “Реал”га сотиши мумкин. Агарда…
Охирги ҳафталарда “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри фаолиятини “Реал Мадрид”да давом эттириши ҳақида янгиликлар тарқалди.
“Todo Fichajes” порталидаги маълумотларга кўра, "Манчестер Сити" келаси ёзда Родри билан хайрлашмоқчи эмас. "Шаҳарликлар" испанияликни фақат 2026 йилда, амалдаги шартнома муддати тугашига бир йил қолганда сотишга тайёр бўлади. Агар Родри шу вақтгача шартномасини узайтирмаса, Англиянинг топ-клуби пул ишлаш мақсадида у билан хайрлашиши мумкин.
Манбага кўра, "Реал" "Манчестер Сити"нинг Родри борасидаги позициясидан хабардор, шунинг учун улар Жошуа Киммих вариантини кўриб чиқмоқда.
28 ёшли Родрини нуфузли “Трансфермаркт” портали мутахассислари 130 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар