
"Манчестер Сити" сардорига Туркиядан клуб топилди
"Манчестер Сити" марказий ярим ҳимоячиси Илкай Гундоган Туркия Суперлигасида кетиш арафасида. Бу ҳақда "TodoFichajes" портали журналистлари хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, 34 ёшли германиялик футболчини Истанбулнинг "Галатасарай" клуби сотиб олишга қизиқмоқда. Ярим ҳимоячи ва "шаҳарликлар" ўртасидаги амалдаги шартнома 2025 йил июн ойида тугайди. Илкай Гундоганнинг қиймати 10 миллион эврога баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида Илкай 19 та учрашувда майдонга тушди ва биттагина ассист амалга оширди.
Фикрлар