"Манчестер Сити" ёзги трансфер вақтида ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи. "Шаҳарликлар" раҳбарияти 4 футболчидан иборат номзодлар рўйхатини кўриб чиқмоқда.  

"The Times" нашрининг хабарига кўра, манчестерликлар Лаутаро Мартинес ("Интер"), Эрлинг Холанд ("Боруссия"), Андре Силва ("Айнтрахт") ва Харри Кейндан бирини олиб келишга ҳаракат қилиб кўради. 

Маълумот учун, "Манчестер Сити"нинг аргентиналик ҳужумчиси Серхио Агуэро мавсум сўнггида жамоани эркин агент мақомида тарк этади. Ҳозиржа футболчига бир нечта топ клублардан таклифлар бор.

Холанд жорий мавсум Бундеслигада 25та, Кейн АПЛда 21та, 23 ёшли Мартинес А Серияда 16та, 25 ёшли Силва эса Бундеслигада 25та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!