“Манчестер Сити” Тома Лемарни “Монако”дан харид қилмоқчи
Ads

 

“Монако” жамоаси ярим ҳимоячиси Тома Лемар “Манчестер Сити” клубининг қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар бермоқда.

“Шаҳарликлар” устози Пеп Гвардиола қанотда фаол иштирок этадиган ярим ҳимоячини харид қилишни мақсад қилган. Қишда Рияд Маҳрез, Алексис Санчес ва Эден Азарни қўлга кирита олмаган “Сити” энди Лемарни сотиб олади.

Франция терма жамоасининг 22 ёшли футболчисига, шунингдек, “Арсенал”, “Ливерпуль” ва “Челси” қизиқиш билдирмоқда. “Манчестер Сити” эса барча рақибларини ортда қолдирмоқчи.

Лемар ёзги трансфер мавсумида “Монако”ни тарк этади. “Манчестер Сити” эса қишда Лемар учун 90 миллион фунт таклиф қилган “Арсенал”нинг таклифини камида такрорлаши керак бўлади.