“Манчестер Сити” тўққиз нафар футболчисиз қолди

CHERY AUTO

Ушбу учрашув давомида икки нафар муҳим ҳимоячи — Йошко Гвардиол ва Рубен Диаш жароҳат олди. Шу тариқа, Хосеп Гвардиола энди бир вақтнинг ўзида тўққиз нафар футболчига таяна олмайди, деб хабар берди City Xtra.

Tecno

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола таркиб билан боғлиқ жуда жиддий муаммоларни бошидан кечирмоқда. “Челси”га қарши учрашувда “шаҳарликлар” яна ўйинчи йўқотди.

Жароҳат ёки бошқа сабаблар туфайли жамоага ёрдам бера олмаётганлар рўйхатидан Савио, Оскар Бобб, Жон Стоунз, Нико Гонсалес, Матео Ковачич, Райан Айт-Нури ва Умар Мармуш ҳам ўрин олган.

Сўнгги икки нафар футболчи ўз терма жамоалари сафига Африка миллатлар кубоги учун йўл олган.

7 январь куни "Манчестер Сити" Премьер-лиганинг 21-тури доирасида ўз майдонида “Брайтон”ни қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!