“Манчестер Сити” ва “Арсенал” бир футболчини кўзлашмоқда
Ads

Гильзенкирхеннинг “Шальке-04” клуби ярим ҳимоячиси Леон Горецка фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Sport Bild нашри тарқатган маълумотларга кўра яқинда бўлиб ўтган Конфедерациялар кубоги мусобақасида Германия терма жамоаси билан бош совринни қўлга киритган 22 ёшли футболчига “Арсенал” ҳамда “Манчестер Сити” клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Горецка Мюнхеннинг “Бавария” клуби билан шартнома имзолашга яқин эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.