"Манчестер Сити" ва "Айнтрахт" келиша олмаяпти

TIGGO 2 PRO

"Манчестер Сити" ушбу қишки трансферлар ойнасида Абдуқодир Ҳусановдан ташқари яна бир нечта харидларни амалга оширишни мақсад қилган. Шулардан бири "Айнтрахт" аъзоси Омар Мармушдир. 

Тез орада "шаҳарликлар" страйкер учун янги таклиф билан чиқади, лекин бу ҳам Германия клуби учун камлик қилмоқда, дея хабар беряпти Фабрицио Романо. Миш-мишларга кўра, "Айнтрахт" раҳбарияти ушбу трансфердан 67 миллион фунт стерлинг ишлаб олмоқчи, "Сити" таклиф қилаётган сумма эса 59 миллион фунт стерлингдир. 

Мармуш айни пайтда "топ-5" чемпионатида энг кўп голда иштирок этган Муҳаммад Салоҳдан кейин иккинчи ўринда турибди. У 25 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 12 та ассист амалга оширди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
14/01/2025 22:38
Омар эмас, Умар!