"Манчестер Сити" ва "Барселона" битта футболчи учун курашмоқда

"Айнтрахт" ҳимоячиси Натаниэль Браунга Европа жамоаларидан жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Bild" нашри маълум қилди. 

Манба маълумотига кўра, германиялик футболчини "Манчестер Сити" ва "Барселона" жамоалари ўз сафига қўшиб олишга уринмоқда. Немис клуб ҳимоячи трансферидан 65 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

22 ёшли футболчининг айни вақтда "трансфермаркт" порталидаги нархи 35 миллион еврони ташкил этади. Ҳимоячининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Маълумот учун, Натаниэл жорий мавсум "Айнтрахт" сафида 30 та учрашувда майдонга тушиб, ўз номига 3 та гол ва 6 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!