"Манчестер Сити" ва "Ювентус" клублари ёш футболчилар Феликc Коррейи ва Пабло Моренони ўзаро алмаштиришга келишиб олишди.

Айни дамда "Аз" сафида ижара асосида тўп сураётган 19 ёшли Коррейи шанба куни "Ювентус"да тиббий кўрикдан ўтади. Португалиялик футболчи "Сити" ихтиёрига ўтган йили "Бенфика"дан келиб қўшилган эди.

Қарама-қарши томонга эса 18 ёшли ҳужумчи Морено йўл олади. "Шаҳарликлар" 2018 йил "Барселона" академиясидан олиб келган футболчини "Жирона"га ижарага бериш бўйича келишиб улгурган.

Томонлар яқин кунлар ичида ушбу алмаштириш ишларини якунлаши кутилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)