"Манчестер Сити" Холанд бўйича қарор қабул қилди
«Манчестер Сити» раҳбарияти Англия премьер-лигасидан чиқариб юбориш эҳтимоли фонида ҳужумчи Эрлинг Холанд бўйича аниқ позицияни белгилаб олди.
Football Insider нашри хабар беришича, агар клуб Чемпионшипга тушиб қолса ҳам, «шаҳарликлар» норвегиялик форвард учун фақат жуда катта миқдордаги товон пулини талаб қилади. Камайтирилган нархдаги таклифлар ҳатто муҳокама ҳам қилинмайди. Шу билан бирга, клуб раҳбарияти Холанднинг Англиянинг иккинчи дивизионида ўйнаши амалда мумкин эмас, деб ҳисобламоқда.
Манбага кўра, Европанинг айрим етакчи клублар вазиятдан фойдаланишга тайёр, бироқ Холанднинг «Манчестер Сити» билан тузган шартномасида жамоа қуйи лигага тушиб қолган тақдирда келишувни бекор қилиш ёки белгиланган миқдорда сотиб олиш ҳақидаги банд мавжуд эмас.
Хўш, бу ҳолат клубнинг бошқа етакчи футболчиларига ҳам тааллуқли. Шу боис «Манчестер Сити» Холанд ёки бошқа асосий ўйинчиларини арзон нархда қўйиб юбориш ниятида эмас.
26 ёшли суперҳужумчининг клуб билан меҳнат шартномаси 2034 йилга қадар мўлжалланган.

Фикрлар