"Манчестер Сити" хорватиялик ёш ҳимоячи билан келишувга яқин
"Манчестер Сити" "Лейпциг" ҳимоячиси Йошко Гвардиолга қизиқиш билдирмоқда.
"Sky Sport" нашрининг ёзишича, "Ман Сити" хорватиялик ҳимоячи билан оғзаки келишувга эришишга яқин турибди.
Яқин кунларда "шаҳарликлар" немис гранди учун 80-85 миллион евролик таклиф тайёрлайди. "Лейпциг" клуби 100 миллион евро ва бонуслар сўрамоқда. "Сити" футболчига қизиқаётган барча клублардан яққол фаворит.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг қўшимча қилишича, хорватнинг товон пули 2024 йилнинг ёзида 110 миллион евро бўлади, аммо Йошко шу ёзда клубини ўзгартирмоқчи.
Фикрлар