Қуръа ташлаш маросимига Ўзбекистондан кимлар бормоқда?
Жорий йилнинг 5-декабр куни АҚШ пойтахти Вашингтонда жойлашган “The Kennedy Center” мажмуасида 2026-йилги ФИФА Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади. Тадбир Тошкент вақти билан соат 22:00 да старт олади.
Ушбу нуфузли тадбирда иштирок этиш учун ЎФА раҳбарияти, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро, мураббийлар штаби ҳамда ФИФА томонидан махсус таклиф этилган ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов АҚШ давлатига йўл олди.



Фикрлар