
“Манчестер Сити” яна катта трансферга қўл урмоқда
“Манчестер Сити” раҳбарияти жорий мавсум жамоа ўйинида юз берган инқироздан кейин таркибни жиддий тарзда ўзгартиришга қарор қилган.
Январда жамоага Абдуқодир Ҳусанов, Умар Мармуш, Нико Гонсалес ва Виор Рейснинг келиши билан бошланган янгиланиш сиёсати ёзда ҳам давом эттирилади.
TBR Football журналистлари маълумотига кўра, Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити”га келганидан бери ўзининг юқори спорт формасига кўтарила олмаётган Жек Грилишдан воз кечишга қарор қилган. Испаниялик мутахассис унга ўринбосарни рақиб жамоадан топди.
“Шаҳарликлар” жорий мавсум якунланганидан кейин “Астон Вилла” ярим ҳимоячиси Жейкоб Рэмзини олиб келмоқчи.
Виллаликлар 23 ёшли футболчи билан хайрлашишга тайёр. Бунинг учун даъвогар клуб 60 миллион евро миқдорида бадал пули тўлаши талаб этилади.
Comments