“Манчестер Сити” янги дарвозабон трансферини эълон қилди
Аргентиналик дарвозабон Херонимо Рульи Франциянинг “Марсель” клубидан Англиянинг “Манчестер Сити” жамоасига ўтди. Бу ҳақда “Манчестер Сити”нинг расмий сайти хабар берди.
- “Манчестер Сити” Херонимо Рульи билан шартнома имзолашни халқаро рухсат олиниши шарти билан якунлади. Катта тажрибага эга дарвозабон Франциянинг “Марсель” клубидан “Этихад”га кўчиб ўтди ва 2028 йил ёзига қадар амал қиладиган икки йиллик шартномага имзо чекди.
Аргентиналик футболчи учун бу “Сити”даги иккинчи фаолияти бўлади. Рульи 2016/2017 йилги мавсумни “Этихад”да ўтказган, аммо асосий жамоа таркибида бирор марта майдонга тушмаган.
34 ёшли футболчи юқори даражадаги мусобақалардаги катта тажрибаси билан Манчестерга қайтмоқда, - дейилади клуб хабарида.

Фикрлар