“Манчестер Сити” янги трансферни эълон қилди
Бразилиялик ҳужумчи Аллан “Палмейрас”дан “Манчестер Сити”га ўтди. Бу ҳақда Англия клуби матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолашди.
Оммавий ахборот воситаларининг маълумотларига кўра, 22 ёшли бразилиялик футболчи трансфери 40 миллион еврони ташкил этган.
Аллан 2025 йил январидан буён “Палмейрас”нинг асосий жамоаси сафида ўйнаб келган.
Шу даврда у барча мусобақаларда 95 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол ва 11 та голли узатма қайд этган.
Футболчининг клуб билан аввалги шартномаси 2029 йил охиригача мўлжалланган эди.
Transfermarkt маълумотига кўра, Алланнинг бозордаги қиймати 20 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар