
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтириши мумкин
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри яқин орада клуб билан янги шартнома имзолаши мумкин.
Испаниялик футболчи 2024/25 йилги мавсумнинг деярли барча қисмини — сентябрдан майгача — тиззасидаги тўғри крестообраз боғлам узилиши сабабли ўтказиб юборди. Шунга қарамасдан, у жароҳатланган ҳолда ҳам "Олтин тўп"ни қўлга киритган эди.
Журналист Саймон Маллокнинг маълумотига кўра, агар кутилмаган ўзгариш бўлмаса, Родри "шахарликлар" билан 2029 йилгача мўлжалланган янги шартномани имзолайди. Унга кўра, футболчининг ҳафталик маоши 300 минг фунт (тахминан 355 минг евро)дан ошиб кетади.
Бу кўрсаткич бўйича жамоада фақат Эрлинг Холанд Родридан кўпроқ иш ҳақи олади. Айни мавсумда Родри фақатгина 4 та ўйинда қатнашди.
Эслатиб ўтамиз, унинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача тузилган.
Фикрлар